Спорт | 19:42 / 29.06.2016
6457
1 дақиқада ўқилади
Месси Аргентина терма жамоасини тарк этиш қарорини ўзгартирмоқчи эмас
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси терма жамоа сафидаги фаолиятини давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри футболчига яқин бўлган манбаларга асосланиб, хабар тарқатди.
Аргентина Америка Кубоги-2016 финалида Чили терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлганидан сўнг, Месси терма жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилган эди.
Шундан сўнг унинг мухлислари ва ҳатто Аргентина президенти Маурисио Макри ҳам ундан терма жамоага қайтишни сўраганди.
Месси 2008 йили Аргентина олимпия терма жамоаси сафида Пекин Олимпиадаси ғолиби бўлган, 2005 йилда эса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган. Аммо Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоаси билан йирик турнирларда бирор марта ҳам бош совринга эга бўлмаган.