Спорт | 23:06 / 29.06.2016
4345
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда АҚШлик машҳур ультрамарафон спорт устаси билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда  2016 йил 29 июнь куни Ассоциациянинг мажлислар залида америкалик машҳур ультрамарафон спорт устаси Дин Карнэзес иштирокида Ўзбекистон паралимпия спортчилари учун семинар-тренинг ташкиллаштирди. 

Ушбу семинар-тренингда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг мураббийлари, терма жамоа аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбир давомида 50 дан ортиқ иштирокчи  Дин Карнэзес билан суҳбатда бўлиб, ўз малакаларини алмашишдилар.

Семинар-тренинг сўнгида Дин Карнэзес Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан  1 июлдан Марказий Осиё давлатлари  бўйлаб (Тошкентдан Қозоғистон ва Қирғизистонгача) югуришини  маълум қилди ва у билан бирга қисқа масофани босиб ўтишга иштирокчиларни таклиф этди.