00:08 / 30.06.2016
3414

Уэйн Руни: «Англия терма жамоасининг янги мураббийи инглиз бўлиши шарт эмас»

Англия терма жамоасининг сардори Уэйн Руни терма жамоага янги мураббий тайинланиши масаласида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мураббийнинг инглиз бўлиши яхши, албатта. Асосийси керакли мутахассис бўлсин. У инглиз бўладими ёки йўқ, мазкур вазифани қабул қилиб олиши учун етарли тажриба ва даражага эга бўлиши лозим.

Бир нарсани айтишим мумкин: янги мураббийнинг ўрнида бўлганимда ҳайратга тушган бўлардим. Ҳозир буни англаш қийин, аммо бизнинг таркиб жуда ёрқин», – деди Руни.

Манба: Tribuna.Uz

Top