Жаҳон | 11:41 / 12.07.2016
4899
1 дақиқада ўқилади
Бағдод шимолида портлаш юз бериши туфайли камида 9 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юз берган навбатдаги портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлиб, 32 киши жароҳатланди. Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, Бағдод шимолидаги Рашидия мавзесида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган.
Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олмаган.