19:00 / 22.07.2016
5650

Хитой шимоли-шарқида улкан газ қувури ёрилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-ғарбий қисмидаги Нинся-Хуэй мухтор ҳудудида 21 июль кунига ўтар кечаси «Ғарб-Шарқ» номли йирик газ қувури бўлимларидан бири ёрилиб кетди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берган.

Бу газ қувури Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудидаги газни мамлакатнинг шарқий қисмига олиб ўтишга хизмат қилади.

Газ қувури Чжунвэй шаҳрида бўлиб ўтаётган геологик ишлар вақтида ёрилган. Натижада газ сизиб чиқа бошлаган. 

Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 3 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган.

«Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари зудлик билан тегишли чораларни кўриб, одамлар эвакуацияси қилинди», дейилган хабарда.

Ҳудуддаги вазият устидан назорат қўлга олинган, қайта тиклаш ишлари олиб борилган.

Top