Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 22 киши изсиз йўқолди
Ҳиндистондаги Мумбаий-Гоа шоссесидаги кўприкнинг қулаши оқибатида изсиз йўқолганлар сони 22 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳодисага сабаб кучли жала бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, фожиа Ҳиндистон ғарбидаги Махад шаҳрида рўй берган. Кучли муссон ёмғирлари сабаб Савитри дарёсидаги эски кўприкнинг секциялари бузилиб кетган. Айнан шу пайтда кўприкда бир неча автомобиль ва иккита йўловчи автобуси бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли оқим сабаб йўловчиларни қутқариш қийинлашган. ОАВнинг қайд этишича, изсиз йўқолганлар сони ошиши мумкин.
Мавзуга оид
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
10:20 / 08.01.2026
Тошкентда Onix автомобили ГАЗ-63 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
23:10 / 07.01.2026
«Telsartan H» дори воситасининг айрим партияси муомаладан қайтариб олинади
16:53 / 06.01.2026