12:20 / 04.08.2016
10776

Парижда бир гуруҳ кишилар автобусни мажбурий тўхтатиб, ёқиб юборишди

Парижда бир гуруҳ кишилар автобус йўлини ахлат қутилари билан тўсиб, уни тўхташга мажбур қилишди. Транспорт тўхтаганидан кейин унга тошлар ва ёнилғи солинган бутилкалар отилди. 

Автобусни ёқишдан олдин ҳужумни уюштирганлар ҳайдовчи ва йўловчиларни ташқарига чиқишга мажбур қилишди. Автобусдаги ёнғин портлаш билан тугади. Транспорт воситаси буткул ёниб битди. 

Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида ҳеч ким жабрланмади. 

Интернет тармоқларида автобусга уюштирилган ҳужумнинг яқин орадаги уйлардан бирида олинган видеоси пайдо бўлди. 

Таъкидланишича, ҳужум Парижнинг кўплаб муҳожирлар истиқомат қиладиган Сен-Дени туманида содир бўлган. Полиция рўй берган воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Top