Спорт | 09:05 / 05.08.2016
3864
1 дақиқада ўқилади

«Спартак» мухлислари АЕК жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин шарфларни майдонга улоқтиришди

Москванинг «Спартак» жамоаси мухлислари Еворопа Лигаси саралаши доирасида Кипрнинг АЕК клубидан учралган мағлубиятни оғир қабул қилишди. 

Москвада кечган жавоб учрашувининг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юборган жамоа икки учрашув натижасига кўра, турнирни тарк этди.

Ўйин якунлангач трибуналарни тарк этаётган мухлислар қизил-оқ рангли шарфларни майдонга ташлаб кетишди.

Бундан ташқари, мухлислар жамоа бош мураббийи Дмитрий Аленичевни истеъфога жўнатиш учун петиция тайёрлашмоқда.