22:01 / 06.08.2016
6419

Афғон ҳарбийлари бир кун ичида 60 дан кўпроқ жангарини йўқ қилди

Фото: nz1.ru

Афғон ҳарбийлари Афғонистоннинг бир қатор ҳудудларида ўтказилган операциялар давомида бир кунда камида 61 жангарини йўқ қилдилар, деб айтилди мамлакат мудофаа вазирлиги хабарида.

Йўқ қилинган жангарилар орасида ИШИДнинг 21 жангариси бор. Уларга қарши операция Нангархор вилоятида олиб борилган.

Афғон ҳарбийлари орасидан 10 киши ҳалок бўлган.

Афғонистондаги вазият охирги ойларда анча ёнмонлашган. Мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудларни эгаллаб олган "Толибон" ҳаракати энди йирик шаҳарларга ҳужум уюштирмоқда. Мамлакат ҳудудида шунингдек ИШИД террорчилик гуруҳининг таъсири ошган.

Top