Жаҳон | 22:49 / 10.08.2016
7794
1 дақиқада ўқилади
Анқара Ғарб Туркия ҳукуматини давлат тўнтарувига уринишдан кейин қўллаб-қувватламаганини айтмоқда
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг матбуот котиби Иброҳим Қалин Туркия ҳукумати мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин ғарб давлатларидан ёрдам кутганини, бироқ бирорта ғарб давлати раҳбари Туркияга келмаганини айтди.
Қалиннинг айтишича, ғарб ОАВ томонидан давлат тўнтарувига уринишдан кейин Туркия армиясида амалга оширилган ўзгаришларни "тозалаш" деб аташ нотўғри бўлган. Қалин "бу хатти-ҳаракатлар келгусида ҳам шундай фитналар бўлмаслиги учун нормал қадамлар" эканини қўшимча қилди.
Аввалроқ Туркия адлия вазири Бакир Бўздаг давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича Туркияда 26 мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинганини маълум қилганди.