ТДТУнинг собиқ ректори Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди

Мажит Каримов бош вазирнинг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат портали маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Техника фанлари доктори, профессор Маджит Каримов (1956 йил туғилган) бунга қадар Тошкент давлат техника университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.
Мазкур ОТМ сайти маълумотларига кўра, у Тошкент политехника институтининг «Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари факультети"ни тамомлаган (1979 йил). Турли йилларда ТДТУ компьютер технологиялар факультети декани, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Тошкент ахборот технологиялари университети проректори ва ректори лавозимларида фаолият кўрсатган.
Фарҳод Ризаев Тошкент давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Вазирлар маҳкамасининг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида бош вазирнинг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Ҳодиев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025