18:59 / 12.08.2016
16227

Рио-2016, дзюдо. Абдулла Тангриев дастлабки баҳсда иппон баҳоси билан ғалаба қозонди

Рио-де-Жанейро Олимпиадасида дзюдо бўйича баҳсларнинг навбатдаги куни старт олди. Бугун 100 кгдан зиёд вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Абдулла Тангриев татамига чиқди.

У илк баҳсда самоалик рақиби Дерек Суани 100:0 ҳисобида енгди ва кейинги босқичга чиқди.

Энди нимчорак финалда Тангриев руминиялик Даниэл Натеога қарши татамига чиқади.

Top