Жан Клод Ван Дамм иштирокидаги «Жан-Клод Ван Жонсон» сериалининг биринчи трейлери яратилди. Бу ҳақида ScreenCrush маълум қилди. Бу лойиҳа Amazon компаниясига тааллуқли. Илк серия премьераси 19 август куни бўлиб ўтиши айтилган.
Бош қаҳрамон - кинематография тарихидаги энг машҳур актёрлардан бири, жанг санъати устаси ва қотил.
"Дунёнинг ёмон йигитлари бахтига - у кўп йиллардан бери нафақада... Йўқотилган севгилиси билан тасодифий учрашув эса уни ўйинга қайтаради... Бу сафар унинг ҳалокатга учраши эҳтимоли ҳар қачонгидан кўпроқ бўлади...", - дейилади сериалга берилган таърифда.
Ижрочи продюсерлардан бири - Жан Клод Ван Дамм.
Сериалнинг тўлақонли мавсуми олинадими ёки йўқ - барча Amazon лойиҳалари каби телетомошабинларнинг овоз беришига боғлиқ.