Тошкент вилоятида Cinema Park эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
Шунингдек, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам эркин иқтисодий киноҳудудлар барпо этилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида масъулларга тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Миллий сериалларни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди.
Шу мақсадда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрлар учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Бунинг учун эркин иқтисодий зона – Cinema Park ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамасига Cinema Park учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Буюк аждодларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид

16:54 / 12.02.2025
Россия билан кино соҳасида ҳамкорлик қилинади

16:18 / 16.01.2025
Венгрияда Ўзбекистон кино ҳафталиги бўлиб ўтади

11:32 / 28.12.2024
“Ўзбек киноси Марказий Осиёда биринчи ўринда турар эди, энди уни ўзимиз ҳам кўрмаяпмиз” – кинорежиссёр билан суҳбат

19:33 / 24.12.2024