Рио—2016 Олимпиадасининг эркин кураш спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Магомед Ибрагимов автоматик равишда нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
97 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақанинг саралаш босқичида унинг рақиби Гвинея-Бисау мамлакатидан ташриф буюрган Буассат Жонде эди. Африкалик спортчи номаълум сабабга кўра гиламга чиқишдан бош тортган ва Ўзбекистон вакилига 5:0 ҳисобидаги автоматик ғалаба ёзилган.
Энди Ибрагимов чорак финалда нигериялик Сосо Тамарау билан беллашади.