00:03 / 23.08.2016
6574

Apple компанияси саломатлик ҳақида маълумотларни йиғувчи Gliimpse стартапини сотиб олди

Apple компанияси фойдаланувчилар саломатлиги ва кайфияти ҳақида маълумотларни йиғиш билан шуғулланувчи Gliimpse стартапини харид қилди. Бу ҳақда Fast Company портали маълум қилди.

Битим бир муддат аввал амалга оширилган, бироқ Apple буни сир тутган. Apple’да "компания  вақти-вақти билан кичик компаниялари сотиб олиши ва одатга кўра, ўз харидлари ва режаларини муҳокама қилмаслиги" айтилди.

Gliimpse 2013 йилда ташкил этилган. Компания фойдаланувчи соғлиғи ҳақида маълумотлар йиғиб, уларни қайта ишлаб, фойдаланувчига тақдим қилиш билан шуғулланади. 

Мутахассислар стартапнинг сотиб олинишини Apple Watch соатлари қўлланадиган саломатликка йўналтирилган лойиҳа билан боғлашмоқда. 
 

Top