19:34 / 26.04.2024
3316

Apple’нинг Хитой бозоридаги улуши қисқарди

2024 йилнинг биринчи чорагида Apple’нинг Хитой бозоридаги улуши 2,2 фоизга қисқарди. Honor ва Huawei’нинг улуши эса ортган.

Фото: Getty Images

IDC таҳлилий агентлиги 2024 йилнинг биринчи чорагида Хитойда смартфонлар сотуви бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида Хитой телфон бозори 6,5 ​​фоизга ўсган ва 69,3 миллион дона қурилма сотилган. Ўтган йилниннг мос даври билан солиштирганда, OPPO’нинг бозордаги улуши 19,8 фоиздан 15,7 фоизга, Apple’нинг улуши 17,8 фоиздан 15,6 фоизга, Vivo’нинг улуши 17,4 фоиздан 14,6 фоизга камайган бўлса, Honor’нинг улуши 16,1 фоиздан 17,1 фоизга, Huawei улуши эса 8,6 фоиздан 17 фоизга ошган.

Top