14:37 / 24.08.2016
7410

Ўзбекистон 2016 йилнинг иккинчи чорагида 47,7 млн долларлик грантларни жалб қилди

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилнинг иккинчи чорагида умумий қиймати 47,7 миллион долларга тенг 89та грант жалб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, Таълим, фан ва ходимларнинг малакасини ошириш мақсадлари учун 20 миллион долларлик 42та грант жалб этилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя ва маданият ривожлантириш мақсадлари учун умумий қиймати 2,1 миллион доллар бўлган 12та грант жалб қилинган.

1,4 млн доллар миқдоридаги 11та грант Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар учун, 9,6 млн доллар ҳажмидаги 7та грант эса Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш йўналиши бўйича жалб этилган.

2016 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон турар жойлар, транспорт ва энергетика инфратузилмалари учун жалб қилган 4та грантнинг қиймати 6,8 млн доллар.

Давлат хизмати органларини моддий-техникасини ва институционал ривожланишини таъминлаш, замонавий информацион-коммуникацион технологияларни татбиқ этиш учун эса 6,2 миллион долларлик (3 грант) грантлар жалб этилган. Экология соҳасидаги лойиҳалар учун 0,9 миллион доллар (4 грант) ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар учун 0,7 миллион долларлик (6 грант) грантлар жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон 51,7 млн долларлик 67та грант жалб қилганди.

Top