Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини  қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Хорижий ва маҳаллий ОАВларда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилинаётганини маълум қилди.

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа-буюртманомалари қабул қилинади

1. Мамлакат парламенти қабул қилган янги қонунлар, Президент фармонлари, қарорларининг асосий жиҳатларини кенг оммага етказишнинг самарали инновацион шакл ва механизмларини татбиқ этиш.

2. Қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришнинг инновацион усулларини жорий этиш.

3. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритишга кўмаклашиш.

4. Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича ҳамкорликдаги дастурларни самарали амалга ошириш.

5. Қонун лойиҳаларининг эксперт ва жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш, жумладан, махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар уюштириш, интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш.

6. Давлат органлари билан ҳамкорликда ОАВлар материалларининг профессионал, мафкуравий ва бадиий даражасини юксалтириш дастурларини амалга ошириш.

7. Ёш журналист ва техник ходимлар маҳорати ҳамда ижодий фаоллигини юксалтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш.

8. ОАВларнинг фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, социал-ҳуқуқий онгига ижобий таъсирини кучайтириш.

9. Коммунал, савдо ва хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш ва жамоатчилик назоратининг инновацион усулларини рўёбга чиқариш.

10. “Давлат органлари халқ хизматида” шиори остида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга, қонунга ҳурмат, жиноятчиликка муросасизлик туйғусини кучайтиришга кўмаклашиш.

11. Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.