11:17 / 25.08.2016
10235

Ўзбекистонда Давлат бюджетининг профицити 2016 йилнинг 1-ярмида 60,7 млрд сўмни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра давлат бюджетидаги профицит 60,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги маълум қилган.

Вазирлик маълумотига кўра, 2016 йилнинг январь-июнь ойларида бюджет даромадлари 19,105 трлн сўмни, бюджет харажатлари эса 19,044 трлн сўмни ташкил қилган.

9,783 трлн сўм билвосита солиқлардан, 4,735 трлн сўм бевосита солиқлардан, 2,447 трлн сўм эса ресурс тўловлари ва мулк солиғидан келган. Бошқа даромадлар миқдори - 2 139,9 трлн сўм.

Ижтимоий харажатлар жами 11 389,9 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 10 780,4 трлн сўмлик қисми - Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари (Маориф - 6 568,9 трлн сўм, Соғлиқни сақлаш - 2 422,6 трлн сўм, Маданият ва спорт - 197 млрд сўм, Фан - 82,7 млрд сўм, Ижтимоий таъминот - 70,9 млрд сўм, Ижтимоий нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари 1 048,5 млрд сўм).

Иқтисодиёт харажатлари 1,791 трлн сўмга, Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари 1,06 трлн сўмга ошган.

Давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва суд органларини ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари 825,9 млрд сўмни ташкил этган.

Top