2023 йилда бюджетдан ажратилган субсидиялар миқдори кескин ошган
Ўтган йил давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 29 трлн 255 млрд сўмни ташкил қилган. Бу 2021 йилга нисбатан 5,2 баробарга, 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга кўп.

Фото: Shutterstock
2023 йил якунларига кўра, давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 29 трлн 255 млрд сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда келтириб ўтилган.
Таққослаш учун, 2021 йилда 5 трлн 629,8 млрд сўм, 2022 йилда эса 12 трлн 260,9 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган. Ўтган йилда субсидиялар миқдори рекорд даражада ошиб, 2021 йилга нисбатан 5,2 баробарга, 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга кўпайган.
2023 йилда субсидия маблағларининг катта қисми қуйидаги мақсадларда ишлатилган:
- ички бозорда табиий газни улгуржи сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги зарарларни қоплаш – 17,99 трлн сўм (дастлаб бу миқдор 12,4 трлн сўм бўлиши кўзда тутилган);
- нодавлат мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар – 2,74 трлн сўм;
- иссиқлик таъминоти корхоналари зарарини қоплаш харажатлари – 1,72 трлн сўм;
- аҳоли томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар – 1,1 трлн сўм;
- қишлоқ хўжалиги жамғармасига субсидиялар – 848 млрд сўм;
- жамоат транспортида йўловчилар ташиш учун субсидиялар – 838 млрд сўм;
- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликлари томонидан етиштириб сотилган маҳсулот учун субсидиялар – 603 млрд сўм.
Шунингдек, геология-қидирув ишларига 1,02 трлн сўм субсидия берилган. Дастлаб ушбу мақсадлар учун 990 млрд сўм йўналтирилиши кўзда тутилган бўлган.
Аввалроқ, 2023 йилда Ўзбекистонда консолидациялашган бюджет харажатлари даромадлардан 59 трлн сўм ёки 5 млрд доллардан кўпроққа ошиб кетгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

16:01 / 25.06.2025
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар берилади

13:15 / 07.06.2025
Меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия муддати узайтирилди

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

20:08 / 22.05.2025