16:30 / 27.08.2016
9156

Москва омборида чиққан ёнғин қурбонларининг барчаси Қирғизистон фуқаролари эканлиги ойдинлашди

Москванинг типографик маҳсулотлар сақланадиган омборида чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар бермоқда.

«Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг барчаси омборда ишлаган Қирғизистон фуқароларидир», — дейилади хабарда.

Манбанинг таъкидлашича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Москвада қонуний равишда фаолият юритган.

Россиядаги Қирғизистон элчихонаси ходимлари ушбу маълумотни аниқлаштириш ишларига жалб этилган.

“Айни дамда элчихона ходимлари воқеа жойига жўнатилди. Улар фожиа тафсилотларини аниқлаштиришади ва биз якуний ҳисоботни ОАВ орқали эълон қиламиз”, - деган юқори мартабали амалдорлардан бири.
 

Top