20:43 / 30.08.2016
26021

Собиқ ҳарбий прокурор Бош прокуратура қошидаги департаментга раҳбар этиб тайинланди

Шуҳрат Узаков Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 август куни Президент Ислом Каримов бу ҳақдаги фармонга имзо чекди.

Шу муносабат билан Шухрат Узаков эгаллаб турган Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Бунга қадар кўрсатиб ўтилган департамент бошлиғи лавозимида Баҳодир Зиляев фаолият юритиб келаётган эди.

Top