Ўзбекистон | 19:57 / 12.09.2016
48866
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан алоҳида учрашувда музокара ўтказди. 

Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда сиёсатчилар икки томонлама муносабатлар масаласини муҳокама қилган.

Учрашувда яна бир бор Ислом Каримовнинг ўзбек давлатчилиги тараққиёти ва икки давлатнинг ўзаро муносабатларига қўшган ҳиссаси эътироф этилган.

Қозоғистон президенти икки давлат хоҳ икки томонлама, хоҳ халқаро ташкилотлар фаолияти доирасида ҳар қандай масала юзасидан ўзаро ечим топа олганини таъкидлаган.

Қозоғистон раҳбари икки давлат ўртасидаги "қардошлик муносабатларини" бундан буён ҳам мустаҳкамлашда давом этиш лозимлигини қайд этиб ўтган.

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек муҳим ҳудудий ва халқаро мавзулар бўйича фикр алмашди.

Бундан аввалрооқ, Нурсултон Назарбоев Самарқандга ташрифи доирасида Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани, шунингдек марҳумнинг оиласи билан учрашиб, Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид