09:48 / 13.09.2016
5378

Хитой интернет жиноятларини содир этганликда гумон қилиб 3 мингдан ортиқ кишини қўлга олди

© AP Photo/ Mark Schiefelbein

Хитой полицияси шу йилнинг май ойидан бери интернетдаги жиноятларга алоқадор бўлган 3,4 минг кишини ҳибсга олди, дея хабар қилмоқда ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги. 

Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари махсус кампания доирасида интернет тармоғига ноқонуний жойлаштирилган 122 минг эълонни йўқ қилган. Турли ресурслардаги 23 минг аккаунтни бекор қилган, 4207та сайтга суд орқали жазо қўллаган. 

Аввалроқ, ХХР жамоат хавфсизлиги хизмати фирибгарлар томонидан телекоммуникация соҳасида қўллаши мумкин бўлган ахборотларни тарқатувчи онлайн хизматларга қарши қаратилган махсус амалиёт ўтказишни бошлаган эди. 

Қайд этилганидек, вазирлик фуқароларнинг шахсий маълумотлари, хусусан банк ҳисоб рақамларини сотувчи, вируслар ёрдамида фойдаланувчилар маълумотларни ўғирлайдиган ҳамда сохта электрон сертификатлар тақдим этувчи хизматларни аниқлаб, йўқ қилиш билан шуғулланади. 
 

Top