Ўзбекистон | 07:36 / 09.12.2021
13619
1 дақиқада ўқилади

Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди

Бухоро вилоятида кредит чиқаришга ёрдам бермоқчи бўлган шахс олган пулларни қайтариб берди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектори етакчи мутахассиси О.Д. хизмат мавқейидан фойдаланиб, “M.I.” МЧЖ раҳбари М.га банк муассасасидан 400 минг АҚШ доллари кредит олиб беришда амалий ёрдам бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 3 000 АҚШ долларини қайтаргани ҳолати процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид