Суриянинг БМТдаги доимий вакили жангарилар кимёвий қурол билан иғвогарлик уюштирмоқчилигини айтди
"Аҳрор аш-Шом" террорчилик гуруҳи жангарилари заҳарловчи моддалар билан ҳужум уюштириб, сўнгра бунда Сурия армиясини айбламоқчи. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича шошилинч йиғилишида Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарий айтди.
"Менда "Аҳрор аш-Шом" жангарилари Сурия давлати ва армиясига қарши сохта айбловларни қўйиш учун тинч аҳолига оқ фосфор қўллаган ҳолда ҳужум уюштирмоқчилиги ҳақидаги ахборотга эгаман", деб айтди Жафарий.
Унинг айтишича, жангарилар бунинг учун Сурия қуролли кучлари кийимига кийиниб, ҳужумни видеога ҳужжатлаштирмоқчи.
Жафарийнинг айтишича, америкалик мутахассислар Идлиб вилоятидаги Саракиб туманида жойлашган террорчиларнинг заҳарли моддалар сақланувчи омборхонасига ташриф буюрган, сўнгра Сурияни Туркия орқали тарк этган.
Сурия армияси 22 сентябрда Ҳалабга ҳужум бошлади. Бундан аввал Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишувларга кўра ярашув ҳафталиги ўрнатилганди. Бироқ 19 сентябрда аввал исёнчилар, сўнгра Сурия армияси жанговор ҳаракатларни бошлашларини маълум қилишган.