09:48 / 27.09.2016
5188

Хитойда давлат компанияларини қайта қуришга 50 млрд доллардан зиёд маблағ йўналтирилди 

Хитойда давлат компанияларини ислоҳ этиш ва қайта қуришга қиймати 350 млрд юань (52,5 млрд доллар) бўлган фонд ташкил этилди. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар бермоқда.

Бу фондни ташкил этиш ташаббуси активлар билан шуғулланувчи China Chengtong Holdings Group давлат корпорациясидан чиқди. Қиймати 131 млрд юань (19,7 млрд доллар) бўлган биринчи капиталга China Mobile, Sinopec ва China Railway Rolling Stock Corporation сингари 10 та компания ҳисса қўшди.

Хитойда иқтисодиётнинг тушиб бориши оқибатида мамлакатдаги саноат маълум бир томондан зарар кўрмоқда. ХХРда сўнгги йилларда саноат ишлаб чиқариш ҳажми бироз пасайган. 2011 йилда ишлаб чиқариш кўрсаткичи 13,9 фоизни, ўтган йилдаги кўрсаткич эса 6,1 фоизни ташкил этмоқда.

Top