Спорт | 11:22 / 10.10.2016
7868
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович ўзининг собиқ жамоаларига «янги Златан»ни сотиб олишни тавсия қилди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси  Златан Ибраҳимович агент ролида. У АИК жамоаси ҳужумчиси Александр Исакка янги жамоа топиб бермоқчи.

Швециялик футболчи «янги Ибраҳимович» дея аталаётган бу ватандошини ўзининг собиқ жамоаларига тавсия этган.

Tuttosport нашри маълумотига кўра, 35 ёшли футболчи «ПСЖ» ва «Ювентус»га 17 ёшли Александрни сотиб олишни тавсия қилган.

Исак жорий мавсумдаги 20 учрашувда 7 гол урган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид