19:52 / 18.10.2016
5940

Абдулазиз Комилов Индонезия, Фаластин ва Кот-Д’Ивуар вазирлари билан учрашувлар ўтказди

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

2016 йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Индонезия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Фаластин ва Кот-Д’Ивуар ТИВ раҳбарлари билан ҳам алоҳида учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистонлик вазир фаластинлик ҳамкасби Риёз ал-Малки билан учрашувда икки давлат муносабатларининг, жумладан ИҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Шундан сўнг, Кот-Д’Ивуар Ташқи ишлар вазири Абдулла Алберт Мабри билан учрашувда БМТ, ИҲТ доирасидаги Ўзбекистон-Кот-Д’Ивуар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилинди ва икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Top