12:18 / 23.10.2016
6695

ОАВ: Британия Ямандаги ҳарбий амалиётларда иштирок этувчи саудиялик учувчиларни тайёрламоқда

© Фото: Sputnik

Британияда Либерал-демократлар партиясидагилар маълум қилишича, Буюк Британия Яманда бомбардимон ишларини олиб бораётган Саудия Арабистони учувчиларини тайёрлаб келмоқда.

"Бу шармандалик. Британия ҳукумати нафақат саудияликларни қурол билан таъминлаб келмоқда, балки Саудияга учувчилар етиштириб бермоқда. Яманнинг бегуноҳ аҳолисини тартибсиз равишда бомбардимон қилиш орқали саудияликлар очиқчасига инсон ҳуқуқларини бузишмоқда. Ҳукуматимиз бу қонли кампаниядаги иштирокини тўхтатмоғи лозим", дея партия вакили Том Брэйкнинг сўзларини келтирган The Independent.

Газета маълумотига кўра, Брэйкнинг сўровига жавобан мамлакат мудофаа вазири Майкл Фэллон британияликлар саудиялик ҳарбийларни тайёрлашини тасдиқлаган, аммо у Бирлашган қироллик "Саудия Арабистони билан Ямандаги ҳарбий амалиётлар хусусида маслаҳатлашув ўтказмагани"ни таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Санодаги дафн маросими вақтида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳолининг 150дан ортиқ нафар вакили қурбон бўлди. Аввалига бу ҳужумдаги иштирокини инкор этган Саудия Арабистони кейинроқ бу ҳужум адашув туфайли рўй берганини тан олди.

Top