Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманда мотам маросимига зарба берганини тан олди
Фото: Reuters
Яманда исёнчиларга қарши кураш олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман пойтахти Санода мотам маросими ўтаётган бинога зарба берилиши тергови натижаларига кўра, зарба хато туфайли берилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда "Ал-Арабия" телеканали.
БМТ маълумотларига кўра, Санода 8 октябрда берилган зарба оқибатида 140 киши ҳалок бўлган, 525 киши жароҳат олганди. Бошқа маълумотларга кўра, қурбонлар сони 213 кишини ташкил қилган. Коалиция аввал бу зарбани беришга алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейинроқ тергов ўтказишини айтган.
"Терговчилар жамоаси Яман бош штаби вакиллари коалиция ҳарбий-ҳаво кучларига, кейинроқ маълум бўлишича, Санонинг муайян жойида хусийчилар қуролланган қўмондонлари борлиги ҳақида хато хабар бергани ҳақидаги хулосага келишган", деб айтилди коалиция баёнотида.
Таъкидланишича, шу хабардан кейиноқ объектга "ҳарбий нишон" сифатида зарба берилган ва қарорни Ямандаги штаб коалициянинг марказий қўмондонлиги рухсатисиз қабул қилган.
"Позицияга зарба хато берилган. Ҳаракатлари бу воқеага олиб келган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш ва қурбонлар ҳамда жароҳатланганлар яқинларига товон пули тўлаш бўйича ишни бошлаш зарур", деб таъкидланди коалицияда.
Мавзуга оид
15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди
14:52 / 21.11.2021
«Саҳро Манҳэттени». Ямандаги ўрта аср осмонўпар биноларида одамлар ҳали ҳам яшамоқда
08:30 / 05.01.2020
Триполига зарба берилиши оқибатида 28 курсант ҳалок бўлди
20:01 / 14.10.2018