Ўзбекистон | 19:16 / 01.11.2016
11132
1 дақиқада ўқилади
Давлат статистика қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 26 октябрдаги қарори билан Икрамов Агзам Анваржонович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Агзам Икрамов эгаллаб турган лавозимида турмуш даражаси ва ижтимоий соҳа, демография ва меҳнат, хизматлар соҳаси, тадбиркорлик ва банк-молия хизматлари статистикаси бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Шу йилнинг апрелида Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари Бегалов Баходир Абдусаломович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
16:52 / 11.10.2021
Ўзбекистонда 9 ой ичида 206 мингдан ошиқ никоҳ қайд этилган
21:56 / 04.09.2020
Ўзбекистон иқтисодиётининг 30 фоиздан ортиғи норасмий иқтисодиётни ташкил этади
21:30 / 27.11.2018
2020 йилгача энг кам ойлик иш ҳақи мезонидан истеъмол саватчасига ўтилиши режалаштирилмоқда
14:46 / 27.11.2018