Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта тортни эслатувчи бино Шанхай ҳокимиятининг норозилигига сабаб бўлди
Хитойнинг Шанхай шаҳри ҳокимияти Вайтань бўйида жойлашган тумандаги катта торт шаклини эслатувчи бинони бузиб ташлашни талаб қилди. Бу ҳақда Shanghaiist нашри ёзмоқда.
Саккиз қаватли уй 1 ноябрь куни мана шундай кўринишга келтирилди. Унда жойлашган компаниялардан бирининг юбилейи муносабати билан деворлар пушти ва оқ ранглар билан бўялди. Тепа қисмига эса улкан мевалар ўрнатилди.
Бинонинг янги кўриниши шаҳар ҳокимияти учун кутилмаган совға бўлди. Улар бинонинг пушти торт рангга кириши жиддий архитектурали биноларга эга шаҳар кўркини бузиб юборган. Шу боис зудлик билан бинони олдинги ҳолатига келтириш сўралган.
Нашрнинг маълум қилишича, ишчилар чоршанба кечаси бинон демонтаж қилиш ишларига киришишган.




Мавзуга оид
08:18 / 30.03.2026
Архитектурада янги тренд: матодек мавжланувчи шиша фасадлар
21:41 / 12.03.2026
Бош меъморий мукофот - Прицкер мукофотини Смилян Радич олди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026