19:33 / 04.11.2016
10685

Миср оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги сайлов ҳақида катта мақола чоп этди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг ахборотига кўра жорий йилнинг 2 ноябрь куни “аль-Ахрам” Миср давлат нашриёт комплексининг “аль-Аклам ва аль-Кутуб” (Қалам ва китоб) илмий-оммабоп журнали саҳифаларида “Ўзбекистон демократик ва барқарор тараққиёт йўлида” деб номланган катта мақола чоп этилди. 

Мақола мауллифи бўлмиш Қоҳира университети Осиё тадқиқотлари маркази директори ўринбосари Аҳмад Тарабиқ “демократик янгиланиш миллий моделининг рўёбга чиқарилиши Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни, шунингдек барқарорни тараққиётни таъминлаш имконини берди” деб таъкидлайди.

Унинг сўзларига кўра мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлат бошқарувини янада демократлаштиришга ва мамлакатни модернизация қилишга, фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шу жумладан кучли фуқаролик жамиятини босқичма-босқич шакллантиришга қаратилган бир қатор прицнипиал ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. 
Муаллифнинг таъкидлашича, демократия бугун шунчаки қадриятлар тизими бўлмай, балки ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий институтлар ва механизмларнинг қонуний дастурлари тизимидир. Бу, биринчи навбатда, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган. Унинг фикрича, буларнинг барчаси Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўз демократик тараққиёт йўлини танлаб олганини яққол намойиш этади.

“Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, жамиятнинг барқарор ривожланишига мамлакат ўз халқининг тарихий анъаналари, маънавий қадриятлари ва менталитетини белгилаб олгандагина эришилади” деб таъкидлайди А.Табариқ. 

Шундан сўнг А.Табариқ мақоласидан қуйидаги парчалар келтирилади:

2005 йилда ўзбек давлатчилиги тарихида илк маротаба кўппартиявийлик асосида юқори палата – Сенат ва қуйи палата – Қонунчилик палатасидан иборат икки палатали парламент (Олий Мажлис) ташкил этилиши муҳим сиёсий воқеа бўлди.

Конституцияга мувофиқ Ўзбекистондаги давлат ҳокимияти тизими ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиш принципига асосланади.
Сайлов ва фуқаролик жамияти институтлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг изчил демократлаштирилиши ва эркинлаштирилиши натижасида Ўзбекистонда президент ва парламент сайловларининг кўппартиявийлик асосида халқаро стандартларга ҳамда очиқ-ошкоралик ва шаффофлик каби демократик принципларга мувофиқ ўтказилишини таъминловчи барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Бу принциплар кўп жиҳатдан Марказий сайлов комиссияси, фуқаролик жамияти институтлари, энг аввало сиёсий партиялар, уларнинг ваколатли вакиллари ва кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек чет давлатларнинг кузатувчилари туфайли таъминланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла), сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари, ННТ, нодавлат оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамияти институтлари сифатида қаралмоқда.

Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш концепцияси муваффақиятли рўёбга чиқарилмоқда. Жумладан, 2008 йил 1 январдан бошлаб республикада ўлим жазоси бекор қилинди. Ўлим жазоси умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса фақат оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм билан боғлиқ жиноятни содир этганларга нисбатан тайинланади.

Шунингдек мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳам муҳимдир. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 8 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотининг эркин ривожланишини таъминловчи мукаммал норматив-ҳуқуқий база яратилган.

Ҳозир мамлакат 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга фаол тайёргарлик кўрмоқда.
 

Top