22:41 / 04.11.2016
4939

Нью-Йорк маъмурияти сайловлар арафасида терактлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Нью-Йорк маъмурияти вакили Стив Коулман АҚШ президентлиги сайловлари арафасида "Ал-Қоида" жангарилари томонидан ҳужум уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Биз барча объектларимизда кучайтирилган патруллар билан ишламоқдамиз", деб айтди Коулман. 

Унинг айтишича, шаҳар полицияси ҳамда шаҳар портлари раҳбарияти ҳам тегишли огоҳлантиришлар қилган. 

 

Top