Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонлик сенаторлар илк марта халққа қасамёд қилди
© Fotolia/ nikitamaykov
Тожикистон парламенти юқори палатаси аъзолари сешанба куни халққа содиқ бўлишга қасамёд қилишди. Бу ҳақида РИА Новости ахборот агентлиги мухбири маълум қилган.
Тожикистон парламентининг икки палатаси депутатлари Тожикистон халқига, ҳукумат аъзолари эса мамлакат президентига қасамёд қилишлари ҳақидаги тузатишлар мамлакат Конституциясига 2016 йилнинг 22 май санасида ўтказилган умумхалқ референдумида қабул қилинганди.
Биринчи бўлиб, Тожикистон Конституциясига қўлини қўйган ҳолда мамлакат парламенти юқори палатаси спикери Махмадсаид Убайдуллоев қасамёд қилган.
Сенаторлар, халқ ва давлат манфаатлари улар учун ҳар нарсадан устун бўлиши, қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ҳалоллик асосида иш кўришга онт ичишган. Улар шунингдек, ўз фаолиятларини Тожикистон Конституцияси ва қонунлари асосида амалга оширишга, ҳамда ўз билим, куч ва тажрибасини мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга, миллий бирдамликни мустаҳкамлашга ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш учун йўналтиришга қасамёд қилишган.
Мавзуга оид
22:40 / 27.07.2025
Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби қасамёдни бузиш ва талон-торожда гумонланмоқда
23:29 / 21.01.2025
Президентлар нега қасамёд қилади?
12:03 / 14.07.2023
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
07:21 / 27.12.2021