Жаҳон | 11:56 / 09.11.2016
6034
1 дақиқада ўқилади

Республикачи Жон Маккейн олтинчи марта АҚШ сенатига сайланди

Жон Маккейн Аризона штатидан сенатор сифатида сайланди. Бу маълумот NBC News телеканали сайтида маълум қилинган.

60 фоиз овозлар ҳисобланганидан кейин Маккейн Демократлар партияси вакили Энн Киркпатрикни 11 фоизга ортда қолдирган. Республикачилар вакили 53 фоиз, демократлар вакили эса 42 фоиз овоз олган.

The Hill нашрининг қайд этишича, Маккейн олтинчи марта АҚШ сенатига сайланди. Шу тариқа, у Қўшма штатлар тарихидаги энг узоқ вақт сенатор бўлган шахс сифатида қолиши мумкин.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид