Спорт | 18:29 / 13.11.2016
24431
2 дақиқада ўқилади

Яккакураш жангчилари Макгрегор ва Нурмагомедов муштлашиб кетишларига бир бахя қолди

Ирландиялик яккакурашчи Конор Макгрегор Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 205 мусобақасидан аввал рақиби Эдди Альварес билан матбуот-анжуманида гап талашиб қолиб, муштлашишига йўл қўймаганларидан кейин ўзининг "қаҳрини" бошқа жойда сочишга ҳаракат қилди: у россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов билан муштлашиб кетишига бир бахя қолди.

Воқеа мусобақанинг вазн ўлчаш маросими вақтида юз берди. Макгрегор ва Нурмагомедов йўлаклардан бирида учрашиб қолишди ҳамда бир-бирларига анчагина "илтифотлар" кўрсатишди ва натижада муштлашиб кетай дейишди. Бироқ муштлашувнинг юз беришига мусобақа хавфсизлик хизмати йўл бермади. 

Магрегор муштлашув чиқаришга учинчи уриниши "ўз мевасини келтиришига умид қилиб", америкалик жангчи Тайрон Вудлига у телефон билан худди аёл кишига ўхшашини айтиб, уни куракда турмайдиган сўз билан ҳақоратлади, бироқ бу ерда ҳам "ирландиялик жўжахўрозга" қўриқчилар халақит қилишди.

Магрегор ўзининг анчагина "қуруқ ҳаракатлари" билан омма олдида ўзини кўрсатишни яхши кўриши билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, Магрегор Альваресга қарши учрашувда қўли баланд келиб, UFC тарихида икки хил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган биринчи спортчи бўлди. 

Мавзуга оид