19:04 / 16.11.2016
5020

Меркель Штайнмайерни Германия президентлигига номзод сифатида расмий равишда таништирди

Фото: Rainer Jensen

Германия канцлери, Христиан-демократлар иттифоқи раҳбари Ангела Меркель Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайерни мамлакат президентлигига номзод сифатида расман таништирди. Бу ҳақда WirtschaftsWoche хабар бермоқда.

Меркелнинг сўзларига кўра, Германия ТИВ раҳбари ишониш мумкин бўлган одамдир.
«Аминманки, Франк-Вальтер Штайнмайер — замоннинг энг тўғри номзодидир», — деб таъкидлади канцлер.

 

Top