Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
Германия энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун Украинага 56 миллион еврога яқин маблағ ажратди ва 350 дан ортиқ генератор беради. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг Германия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Канцлер Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига қарши давом этаётган зарбаларни қоралади ва Зеленскийни Германия, жумладан, Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришда ва мамлакатни урушдан кейин реконструкция қилишда қўллаб-қувватлашига ишонтирди.
Бундан олдин Украина Словакиядан 30 та БМП-1 пиёда жанговар машинасини олганди. Бу ҳақда Словакия мудофаа вазири Ярослав Надь маълум қилди.
Ускуналар Германия билан келишув асосида Украина томонига топширилди, дея тушунтирди Надь.
У Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехтга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянсига аъзо давлатлар ўртасида Украинага қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича янги музокаралар бошланишига умид қилаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026