19:40 / 18.11.2016
4757

Ўзбекистонлик теннисчи қизлар ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишмоқда

Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчилар Лайло Баҳодирова ва Милана Масленкова муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақанинг жуфтлик баҳслари ярим финалида Лайло ва Милана россиялик теннисчилар Алёна Никишина ва Александра Мироновага қарши кортга чиқиб, 7:5, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Л.Баҳодирова ҳамда М.Масленкова финал учрашувида қозоғистонлик Дария Детковская ва россиялик Авелина Сайфиддинова жуфтлиги билан куч синашади.
Лайло Баҳодирова турнирнинг яккалик баҳсларида Алёна Никишинани 6:0, 6:3 ҳисобида енгди ва ярим финалда яна бир россиялик теннисчи Мария Ткачева билан рақобатлашадиган бўлди.

 

Top