20:16 / 20.11.2016
7791

Домодедовода Дубайга учувчи самолётда бомба борлиги ҳақида хабар қилган шахс қўлга олинди

Фото: © РИА Новости

20 ноябрга ўтар кечаси Москванинг Домодедово аэропортида Москва–Дубай рейсининг ушланиб қолишига сабаб бўлган шахс қўлга олинди. У маст ҳолатда бўлган.

«Москва» сайти хабарида айтилишича, тунда Дубайга йўл олаётган самолёт бортига маст ҳолатдаги эр-хотин чиққан. Эркак бортда ўзини ёмон тутган, сўкинган, йўловчиларга ҳаво кемасини портлатиб юбориши мумкинлигини маълум қилган, шунингдек, экипаж кабинасига кирмоқчи бўлган.

«Нижний Новгородда истиқомат қилувчи 29 ёшли фуқаро Москва – Дубай авиарейсида борт қоидаларини бузган», — деган манба.

Ушбу воқеа туфайли рейс бекор қилинган, ҳуқуқбузар эса транспорт полицияси ходимлари томонидан қўлга олинган ва навбатчилик қисмига тергов учун олиб кетилган. 

Кўнгилсизлик бартараф этилгач, самолёт манзилга йўл олган.

Top