Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли жала сабабли Дубай аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам берилди
Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгани, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилгани таъкидланмоқда.
16 апрел куни Бирлашган Араб Амирликларида кучли жала қуйиши, сув тошқини юз бериши оқибатида Дубай халқаро аэропорти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Шу сабабли, аэропортда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Қайд қилинишича, «Дубай – Тошкент» йўналиши бўйича парвозни амалга ошириши керак бўлган Centrum Air авиакомпанияси самолёти парвози ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган. Оқибатда Ўзбекистоннинг 52 нафар фуқароси 1 кун давомида Дубай халқаро аэропортининг кутиш залида қолиб кетган.
Таъкидланишича, ҳамюртларни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Бош консулхонаси, Uzbekistan Airways ва Centrum Air авиакомпаниялари вакиллари Дубай халқаро аэропорти мутасаддилари билан учрашув ўтказган. Ўзбекистонликлар 17 апрел куни Uzbekistan Airways самолёти билан ватанга қайтган.
Мавзуга оид
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
10:54 / 26.06.2026
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
17:24 / 21.05.2026