11:04 / 21.11.2016
22474

Туркия Ўзбекистон томони ўз фуқаролари учун визаларни бекор қилишига умид билдирди

Hürriyet

Анқара Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилган ва Тошкент томони ҳам шундай қадам ташлашини кутмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли маълум қилган.

«Туркия Ўзбекистон билан алоқаларда янги саҳифа очди. Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни киритган. Умид қиламизки, Ўзбекистон ҳам Туркия фуқаролари учун визаларни бекор қилади», — деган Чавушўғли.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 18 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган ва Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашгач, икки мамлакат алоқалари мустаҳкамланиши кутилмоқда.

Top