Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароларининг Озарбойжонда рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кунгача узайтирилди
Худди шундай қоида Ўзбекистонга келган озарбойжонликлар учун ҳам амал қилади. Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 августда Бокуга ташрифи вақтида имзоланган тегишли ҳужжат 2024 йил 15 январдан кучга кирган.
Фото: Kun.uz
1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида икки давлат фуқароларининг визасиз сафар қилиши тўғрисидаги битимга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди.
Қайд қилинишича, баённома икки давлат фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ваколатли органларда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланган.
Мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбойжоннинг Боку шаҳрида имзоланиб, 2024 йил 15 январда кучга кирган.
Регистрациядан ўтмай яшаш муддати бунга қадар Ўзбекистонда 5 кунгача, Озарбойжонда эса 10 кунгача эди. Эндиликда бу муддатлар бир хил 15 кун деб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида визасиз режим ўрнатилган. Ўзбекистонликлар Озарбойжонда 90 кунгача, озарбойжонликлар эса Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз қолиши мумкин.
Мавзуга оид
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026