17:23 / 24.11.2016
5252

Ўзбекистонда Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 21,6 фоизни ташкил этди

24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, соҳа экспертлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев маъруза қилди.

Таъкидланганидек, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришга энг замонавий, илғор технологияларни жорий этиш орқали уни модернизациялаш жаҳонда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, ҳисобот даврида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 7,8 фоизни ташкил этиб, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7,2 фоизга ўсди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Бунда макроиқтисодий барқарорлик янада мустаҳкамланиб, ташқи савдо айланмасининг ижобий савдоси кузатилди.

Чуқур ўйланган, пухта пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилганлиги Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан 100,2 фоиз ижросини таъминлаб, бу ЯИМга нисбатан 21,7 фоизни ташкил этди. Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 21,6 фоизни ташкил этиб, бу Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан бажариш имконини берди.

Top