08:46 / 25.11.2016
3872

"Зенит" "Маккаби"га қарши учрашувда Европа лигаси гуруҳ босқичидаги 5-ғалабасига эришди

Европа лигасининг 5-турида D гуруҳи пешқадами Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ўз майдонида Тель-Авивнинг "Маккаби"сини 2:0 ҳисобда ютди.

"Зенит" ўйинчилари 1-бўлим сўнггида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди: гол муаллифи Александр Кокорин бўлди.

2-гол 2-бўлим охирида урилди: захирадан ўйинга тушган Александр Кержаков жарима тўпини аниқ амалга оширди.

Ўтган турдаёқ ўзига гуруҳдаги 1-ўринни таъминлаб қўйган "Зенит" гуруҳ босқичидаги кетма-кет 5-ғалабасини қўлга киритди.

Европа лигаси. D-гуруҳи. 5-тур

Зенит (Санкт-Петербург, Россия) – Маккаби Т-А (Тель-Авив, Израиль) – 2:0

Голлар: Кокорин, 44 (1:0); Кержаков, 90+1 (2:0).

 

Манба: tribuna.uz

Top