Спорт | 00:48 / 17.02.2023
30624
2 дақиқада ўқилади

Европа лигаси. «Барселона» «МЮ»га қарши «Ноу Камп»даги ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Фото: AFP

Европа лигаси 1/16 финали биринчи ўйини доирасидаги «Камп Ноу»да ўтган баҳс дуранг билан якунига етди.

Турнирнинг финалига мос тўқнашув дея таърифланган баҳс мухлислар кутган шиддатни тақдим эта олди. Дастлабки бўлимда дарвозабонлар қаҳрамонга айланган бўлса, иккинчи бўлим 4та голни тақдим этди.

Маркос Алонсо 50-дақиқада ҳисобни очган бўлса, икки дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб яна ўша Рэшфорд ҳужумга ўтиб, Кунденинг ўз дарвозасини ишғол этишига сабаб бўлди – 1:2.

76-дақиқага келиб Рафиньянинг Левандовскига узатмаси Де Хеа дарвозасидан жой олди – 2:2. Ўйин якунига қадар икки жамоада ҳам ғалабани илиб кетиш имконияти бўлса-да, баҳс жанговар дуранг билан тугади.

ЕЧЛ даражасига мос баҳснинг жавоб учрашуви 23 февраль куни «Олд Траффорд»да ўтади. 

Европа лигаси. 1/16 финал. Биринчи баҳс
Барселона Испания – Манчестер Юнайтед Англия 2:2
Голлар:
1:0 – 50 Алонсо, 1:1 – 52 Рэшфорд, 1:2 – 59, автогол Кунде, 2:2 – 76 Рафинья.
Барселона – тер Стеген, Араухо, Алонсо (Кристенсен, 67), Кунде, Альба (Бальде, 67), Кессиэ (Фати, 67), де Йонг, Педри (Серджи Роберто, 41), Гави, Левандовски, Рафинья (Ферран Торрес, 83).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Шоу, Маласиа, Бруну Фернандеш, Каземиро, Фред, Вегорст, Рэшфорд, Санчо (Гарначо, 82).
Огоҳлантиришлар: Альба (30), Варан (43), Каземиро (65), Маласиа (72), Гави (73).

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди