Қуръада Европа лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган 8 жамоа ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган 8 клуб иштирок этди.
Босқичнинг марказий ўйини «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида ўтади. Барча жуфтликлар билан танишинг.
Европа лигаси ўтиш ўйинлари жуфтликлари:
«Барселона» – «Манчестер Юнайтед»
«Ювентус» – «Нант»
«Спортинг» – «Мидтьюлланд»
«Шахтер» – «Ренн»
«Аякс» – «Унион»
«Байер» – «Монако»
«Севилья» – ПСВ
«Ред Булл Зальцбург» – «Рома»

Жамоалар одатдагидек уйда ва сафарда тўп суриб, 1/8 финал йўлланмаси ғолибини аниқлайди. Европа лигаси клублари жавоб учрашувини ўз майдонларида ўтказишади.
Ўтиш баҳсларининг дастлабки ўйинлари 16 куни, жавоб ўйинлари эса 23 февралда ўтказилади. Ғолиб жамоа 1/8 финал босқичига йўлланма олиб, гуруҳ ғолибларига қарши майдонга тушади.















